Хотин-қизлар қўмитасига шикоят қилиб келган аёллар Миллий гвардия ходимлари томонидан олиб кетилганига изоҳ берилди

июн 19 / 2019

Хотин-қизлар қўмитаси шикоятчи аёлларнинг ҳибсга олинганлиги юзасидан тарқалган хабарларга изоҳ берди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Хотин-қизлар қўмитасига шикоят қилиб келган аёлларнинг ҳибсга олинганлиги юзасидан хабарлар тарқалди. Қўмита бу хабарлар бўйича қуйидагиларни маълум қилди
 
Ушбу ҳолат Қўмита ҳудудидан ташқарида, трассада рўй берган. Шу куни аёллар Қўмитагача етиб келмаган, ходимлар билан учрашмаган. Улар жамоатчилик тартибини бузганлиги учун кўчада Миллий гвардия ходимлари томонидан олиб кетилган.
 
Воқеадан кейин аёллар Қўмитага таклиф этилган, улар билан сухбат ўтказилган, уларнинг муаммолари ҳуқуқ-тартибот идоралари ваколатида бўлганлиги туфайли, ўрнатилган тартибда кўриб чиқилмоқда. Икки нафар аёлнинг муаммоларига эса ижобий ечим топилган.
 
Хотин-қизлар қўмитаси фуқароларни қабул қилиш ишлари ҳар куни амалга оширилишини маълум қилади. Қўмита раиси Танзила Нарбаеванинг кабул кунлари – ҳафтанинг ҳар пайшанба куни (хизмат сафарида бўлган кунларидан ташқари), дейилади хабарда.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *