Хорижга чиқиш паспортини ҳисобда турган жойдан олиш имконияти кўриб чиқилмоқда

ноя 07 / 2019

alt

Ўзбекистонда хорижга чиқиш паспортларини нафақат рўйхатда турган жойдан, балки амалда ҳисобда турган жойдан олишга рухсат берилиши режалаштирилмоқда. Ушбу маълумот Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорининг лойиҳасида келтирилган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти берган тушунтиришга кўра, ушбу янгилик республикамизнинг бошқа ҳудудларида вақтинча истиқомат қилаётган фуқаролар учун қўшимча қулайлик сифатида хизмат қилади.

Режалаштирилган янгилик ҳақида батафсил:

Таклиф этилаётган тартибга кўра,  фуқаролар хорижга чиқиш паспортини олишда маълумотлар йиғиш пунктига доимий рўйхатга турган ёки вақтинча яшаб турган жойидан мурожаат қила оладилар.

Бундан ташқари, йўқотилган хорижга чиқиш паспортини тиклашда ҳам фуқаролар маълумотлар йиғиш пунктига доимий рўйхатга турган ёки вақтинча яшаб турган жойидан мурожаат қила оладилар.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *