Хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун қандай ҳужжатлар керак бўлади?

апр 23 / 2019

alt

Хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун маълумотларни йиғиш пунктига (паспорт стол) қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

– ариза-анкета;

– биометрик паспорт ёки ID-карта ёхуд 16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун туғилганлик ҳақида гувоҳнома;

– илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти (мавжуд бўлган тақдирда);

– ваколатли органнинг қарори (хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);

– ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий ҳужжатлар;

– давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция;

– ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги – вояга етмаганлар учун;

– фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти – вояга етмаганлар учун.

Барча ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг хорижга чиқиш биометрик паспорти 10 иш кунида берилиши лозим.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *