Хоразмда торнадо кузатилмаган — Ўзгидромет

сен 19 / 2019

alt

Телеграм каналларга жойлаштирилган “Хоразмда торнадо кузатилди” деб номланган видеолавҳага “Ўзгидрометеорология” хизмат маркази аниқлик киритди.

Мутахассисларнинг маълум қилишича, жорий йилнинг сентябрь ойида Хоразм вилоятида кучли шамол кузатилмаган.

Ёз  ойларида Хоразм вилояти бўйича бир неча марта шамолнинг тезлиги кучайиб, 15-20 м/с га етгани қайд этилган. Бу одатий ва такрорланиб турадиган ҳодиса бўлиб, торнада (қуюн)га алоқаси йўқ.

“Интернетда жойлаштирилган видео 2019 йилнинг 18 июнида олинган. Лавҳада маҳаллий кучли шамол – шамолнинг йўналиши ўзгариши билан унинг қисқа муддатли кескин кучайиши ва шу билан “қуюн” самарасининг вужудга келиши видеога олинган”, дея изоҳламоқда мутахассислар.

Маълумот учун, торнадо ёки  қуюн – жуда кучли, ҳаддан ташқари катта тезлик билан айланадиган воронкасимон қуюн бўлиб, тўп-тўп-ёмғирли (момақалдироқли) булутда ҳосил бўлиб, пастга томон булутли енг ёки хартум  сифатида тарқалади ва диаметри бир неча ўн ёки юз метр бўлиши мумкин.

alt

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *