Хоразмда психатроп таблеткаларини сотишга уринган оғуфурушларга жиноят иши қўзғатилди

дек 13 / 2018

alt

2018 йилнинг 4 декабрь куни Хоразм вилояти ва Урганч шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида жами вазни 10 грамм бўлган 200 дона, таркибида психатроп моддаларни сақловчи “Трамадол” таблеткаларини қонунга хилоф равишда 1 200 000 сўмга сотишга уринган, Ҳазорасп туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган Б.С. ва 1972 йилда туғилган М.Қ.лар жиноят устида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан оғуфурушларга нисбатан ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *