Хоразмда одамларга кўчмас мулк сотаман, деб пулини олиб ўз мақсадига ишлатиб юрган фирибгар ушланди

янв 30 / 2020

alt

Гап шундаки, 44 ёшли фуқаро Г.Р., 2017 йилнинг июнь ойидан сентябрь ойигача бўлган вақт оралиғида 50 ёшли О.Р. га Урганч тумани жойлашган, ўзига тегишли бўлган 700 кв.м. майдонли нотурар бинони сотишини айтган. Томонлар келишган ва О.Р. 59.400.000 сўм ва 3.700 АҚШ долларини Г.Р.га берган. Аммо ваъда қилинган 700 кв.м. нотурар бино харидорга берилмаган.

Бу ҳали ҳаммасимас, фирибгар Г.Р. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттирган. У фуқаро 44 ёшли Б.Т.га ҳар бири 288 кв.м.ли иккита биноларни жами 11.000 АҚШ долларига сотишга келишиб, ундан 24.400.000 сўм ва 2.200 АҚШ доллар пулларни олган. Бу ҳолатда ҳам харидорга нотурар бино берилмасдан фирибгар пулларни ўз эҳтиёжига ишлатиб юборган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар О.Р. ва бошқаларнинг аризасига кўра Урганч туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 2020 йил 23 январь куни фуқаро Г.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *