Хоразмда "Матбуот тарқатувчи" раҳбарлари обунадан тушган маблағни талон-тарож қилган

мая 21 / 2019

 

“Матбуот тарқатувчи” АК Хоразм вилояти шўъба корхонаси директори О.К. 2017-2018 йилларда обуначилар томонидан тўланган 1,3 млрд сўм пул маблағларини талон-тарож қилган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан “Матбуот тарқатувчи” АК ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар ўтказилган текширишда бу ҳолат аниқланди.
 
У 562,3 млн сўмни ўғли А.К. ва қариндоши С.Ш.га қарашли “У.З.” МЧЖга ўтказиб берган. Ушбу пул эвазига “Каптива”, “Ласетти”, “Нексия” русумли автомашиналарни ҳамда шўъба корхона негизида ташкил этилган Ҳазорасп босмахонаси балансида бўлган ҳақиқий баҳоси 750,0 млн сўмлик бино ва иншоотларни 16,7 млн сўмга сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштирган.
 
Текширув давомида етказилган зарардан 562,0 млн сўми ундирилиши таъминланган.
 
Худди шундай, “Матбуот тарқатувчи” АК Хонқа филиали раҳбари М.Р. ҳам 2018 йилда обуначилар томонидан тўланган 365,5 млн сўм пул маблағларидан 214,0 млн сўмини қариндоши Ш.А.га тегишли бўлган “А.С.” ХКга ўтказиб талон-тарож қилиб, ушбу пул маблағлари эвазига Урганч шаҳридан турмуш ўртоғи А.А. номига уй сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштирганлиги аниқланган.
 
Мазкур ҳолатлар юзасидан О.К. ва М.Р.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, деб хабар қилади Бош прокуратура матбуот хизмати.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг 
 
 
 
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *