Хоразмда имом-хатиб ночор оилага 5 хонали уй қуриб берди ва коммунал тўловлардан қарзларини ҳам тўлади

апр 18 / 2019

alt

Хоразм вилояти Гурлан тумани бош имоми, “Қора Алам Бобо” жоме масжиди имом-хатиби Маҳмуджон Ҳабибуллаев шу туманнинг Фидокор маҳалласида яшовчи оилага ўз ҳисобидан янги уй қуриб берди. Бу ҳақда ЎМИ матбуот хизмати хабар қилади.
 
Унда айтилишича, Қутлимуратовлар оиласи ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан бири бўлиб, яшаб турган хонадони ночор ҳолатда, уйнинг шифти, поллари яроқсиз аҳволда бўлган. Унинг устига, газ, электр токидан катта миқдордаги қарздорлиги сабабли тармоқдан узиб қўйилган.  Имом-хатиб эски уйнинг ёнидан алоҳида бинода 5 хонали янги уй қуриб берган, коммунал тўловлардан ҳам қарзларини тўлаб берган. 
 
"Аслида бу хабар, мазкур хонадон соҳиби, уч фарзанднинг отаси Умрбек Қутлимуродовнинг Диний идорага Маҳмуджон Ҳабибуллаев номига ёзилган Ташаккурнома хатидан сўнг маълум бўлди", дея қайд этилади хабарда.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *