Хоразмда бутун бошли оила ис газидан заҳарланиб вафот этди

окт 24 / 2019

alt

22 октябрь куни Хоразм вилоятида бутун бошли оила ис газидан заҳарланиб вафот этди, деб хабар тарқатди Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ўзнинг телеграм каналида.

Маълум қилинишича, Янгиариқ тумани, Остона қишлоғида яшовчи фуқаро К.Ғ. ҳамда унинг турмуш ўртоғи ва 2 нафар фарзандлари қўлбола исситиш печини ёнида ухлаб қолиб, хона ичига тарқалган ис газидан заҳарланиб вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *