Хоразмда бедарак йўқолган йигит орадан бир ой ўтиб ўлик ҳолда топилди

фев 03 / 2019

alt

Гурлан туманида яшаган, 1997 йилда туғилган Бобохонов Муродали 2018 йил 31 декабрь куни тунги пайтда ўртоғининг уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

2019 йилнинг 31 январь куни Муродали Бобохоновнинг жасади ўзи яшаган маҳалладаги фермер хўжалигининг шудгор қилиниб, суғориб қўйилган дала майдонидан топилган.

М.Бобохоновнинг танасида тан жароҳатлари аниқланмади. Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, у “организмнинг паст ҳароратда совуқ қотиши” натижасида вафот этганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан текширув ишлари прокуратура органлари томонидан олиб борилмоқда.

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *