Ғофур Раҳимов AIBA раҳбарлигидан кетди

июл 16 / 2019

alt

Халқаро бокс уюшмаси (AIBA) раҳбари Ғофур Раҳимов истеъфога чиқаётганини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилди.
 
2018 йил 2 ноябрь куни ушбу лавозимга сайланганди. У жорий йилнинг март ойида ташкилот президентлигидан кетишини маълум қилганди.
 
Россия Федерацияси Бокс федерацияси бош котиби Умар Крёмлев Раҳимовни бутунлай четлатиш тарафдори эканини билдирди. 27 июнь куни Женева шаҳридаги AIBA Ижроқўмида Крёмлев AIBA вақтинчалик президенти Муҳаммад Мустасан, шунингдек, этика комиссияси раҳбари Йост Шмидга ишончсизлик вотуми эълон қилди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *