Ғиждувонда "Nexia" ва "Isuzu" тўқнашувида икки киши вафот этди, яна бир кишининг аҳволи оғир

янв 07 / 2020

alt

Ғиждувон тумани “Зафаробод” қўрғони ҳудудидан ўтувчи, “Навоий-Зарафшон” А-379 автомобил йўлида А.Н. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасида кетаётиб, Навоий кон метоллургия комбинатига тегишли “Isuzu” русумли автобус билан юзма-юз тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган, деб хабар қилади ИИВ матбуот хизмати.

Гап шундаки, “Nexia” ҳайдовчиси 5 нафар йўловчилари билан бирга Конимех тумани Зафаробод шаҳарчаси томон ҳаракатланиб, йўлнинг 60 км.га етганида бошқарувни йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши томонида келаётган 50 ёшли У.Х. бошқарувидаги автобус билан тўқнашган.

Оқибатда “Nexia” автомашинасининг йўловчиси 58 ёшли М.А. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган, енгил автомашинанинг ва автобуснинг қолган йўловчилари тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган, енгил автомашинанинг бошқа йўловчиси 29 ёшли Т.М. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган. “Nexia” автомашинаси ичида бўлган яна бир йўловчи оғир аҳволда, автобусдаги 4 нафар йўловчилар турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *