Хивада "Шамс-Хива" меҳмонхонаси фойдаланишга топширилди

авг 26 / 2016

alt

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартдаги "Хоразм вилоятида 2013-2015 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ барпо этилган мазкур меҳмонхонанинг тантанали очилиш маросими жорий йилнинг 26 август куни бўлиб ўтди. Унда меҳнат фахрийлари, касаба уюшма фаоллари, қурувчилар, ҳамкор ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси Танзила Нарбаева, Хоразм вилояти ҳокими Пўлат Бобожонов ва бошқалар сўзга чиқиб, мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларини алоҳида эътироф этдилар.

"Шамс-Хива" меҳмонхонаси жаҳон андозалари талаблари асосида қурилган. 30 ўринга мўлжалланган меҳмонхонада мижозлар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилган. Хусусан, шаҳар ва шаҳарлараро сўзлашув, Интернет алоқаси ўрнатилган. Меҳмонхонада 4 та люкс, 12 та ярим люкс хоналар, 30 ўринли ошхона мавжуд бўлиб, улар бугунги кун талаблари асосида замонавий жиҳозлар билан тўлиқ жиҳозланган. Шунингдек, меҳмонхонага келадиган туристлар, дам олувчиларнинг автотранспорт воситалари учун автотураржой ташкил этилган.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Матбуот хизмати

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш:  https://telegram.me/uz24news_uz

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *