Хивада 24 соат давомида ишлаб турадиган банкоматлар ўрнатилмоқда

ноя 28 / 2018

alt

Ичан қалъада кечаю кундуз ишлайдиган банкоматларни ўрнатила бошлади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, январь ойининг охиригача шаҳарда 28 та қўшимча терминаллар пайдо бўлади. Бу банкоматлар орқали миллий ёки чет эл валютасини ечиб олиш мумкин.

alt

Терминаллар Visa, Mastercard, American Express, China Union Pay халқаро тўлов тизими банк карталарини қабул қилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *