Хитойдан келган қашқадарёлик 4 нафар талаба тиббий текширувдан ўтмоқда

янв 27 / 2020

alt

Маҳаллий наширлардан бири «Nasafnews»нинг туман ҳокимлиги ахборот хизматига таяниб хабар беришича, давра суҳбатида Хитойдан 4 нафар қашқадарёлик талабалар етиб келишгани, улар ҳозирда барча текшурувлардан ўтаётганлиги ҳақида маълумот берилган.

Коронавирус бўйича юзага келган мураккаб эпидемик вазият дунё миқёсида хавотирли тус олмоқда. Ушбу эпидемик вазиятга қарши юртимизга керакли барча чоралар кўрилмоқда. Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бўлим бошлиғи Фарҳод Бойҳонов эса хавотирга тушиш керак эмаслигини аммо ҳар қандай вазиятга тайёр туриш кераклигини билдириб ўтди, дейилади хабарда.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *