"Ғишткўприк" чегара божхона постидан яширинча йўл орқали тиллаларни олиб ўтаётан шахслар ушланди

мар 23 / 2019

alt

“Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан юртимизга кириб келган фуқаро М.Э. шахсий кўрикдан ўтказилган. Маълум бўлишича ушбу шахс жами оғирлиги 199 граммга тенг бўлган 59,7 миллион сўмлик 10 дона сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмларини қўшни давлатдан олиб кирмоқчи бўлган. Фуқаро М.Г. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида эса унинг ёнидан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган оғирлиги 112 граммга тенг, қиймати 44,8 миллион сўмлик 13 дона заргарлик буюмлари топилган.

alt
Шунингдек, фуқаро М.Д. шахсий кўрикдан ўтказилиб, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, 244 грамм сариқ металлдан ясалган, қиймати 73,2 миллион сўмлик заргарлик буюмларини яширинча юртимизга олиб кираётган бўлган. 

Фуқаро Р.И. ҳам 74,7 миллион сўмлик 249 грамм оғирликка тенг бўлган сариқ металлдан ясалган, заргарлик буюмларини яширмоқчи бўлгани унга самара бермаган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *