Халқ таълими вазирлиги: Ота-оналардан фарзандларини таътилда назорат қилишлари бўйича тилхат олишга кўрсатма берилмаган

мая 22 / 2019

 

Ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида умумий ўрта таълим мактаблари директори, синф раҳбарлари томонидан мажбурий равишда ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслардан фарзандларини ёзги таътил кунларида тўлиқ назорат қилишлари бўйича тилхат олинаётганлиги тўғрисида турли хил хабарлар тарқалганди.
 
 
Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан фарзандларини ёзги таътил кунларида назорат қилишлари бўйича тилхат олишга кўрсатма берилмаганлигини расман маълум қилди.
 
Ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслардан турли мазмундаги тилхат олиниши мактаб директори ва синф раҳбари томонидан ўзбошимчалик билан амалга оширилган хатти-ҳаракат, дейилади вазирлик ахборотида.
 
Шу каби ҳаракатлар юзасидан вазирликнинг 10-06 ишонч телефонига қўнғироқ қилиш сўралади. ХТВ томонидан аниқланган ҳар бир салбий ғайриқонуний ҳолат юзасидан мактаб директори, синф раҳбари ва мутасаддиларга нисбатан қонунчилик доирасида жазо чоралари кўрилади.
 
Халқ таълими вазирлиги ёзги таътил даврида ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка йўл қўймаслик чораларини кўриш, таътилни мазмунли ўтказиш бўйича мактабларда ота-оналар йиғилишларини ўтказиш ва ушбу йиғилишларда ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга тегишли тавсиялар бериш юзасидан барча халқ таълими ҳудудий бошқармаларига кўрсатмалар берган.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *