Халқ таълими вазирлиги ота-оналарга мурожаат қилди

сен 25 / 2019

alt

1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрамига саноқли кунлар қолди. Шу муносабат билан Халқ таълими вазирлиги ота-оналар мурожаатнома йўллади:

«Айни пайтда мамлакатимизда мазкур байрамни юқори савияда ўтказиш бўйича ташкилий ишлар олиб борилмоқда. Мазкур жараёнда баъзи синфларнинг қўмита вакиллари “ўта фаоллик” кўрсатмоқда. Яъни ўқитувчиларни байрам билан табриклаш мақсадида пул йиғимларини ташкил қилиш натижасида айрим ота-оналар норозилигини келтириб чиқариш ҳолатлари учрамоқда.

Халқ таълими вазирлиги 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрамида фарзандларига билим ва тарбия бераётган ўқитувчиларни ўз истак, имкониятларидан келиб чиқиб, табриклаётган ота-оналарга ўз миннатдорчилигини билдиради. Лекин ўқитувчиларни табриклаш натижасида ота-оналар норозилиги келиб чиқиши керак эмас. Агарда кимнинг имконияти бўлмаса, бошқа фаол ота-оналар томонидан мажбурлаш ёки улар номидан умумий совға қилиш баҳонасида мажбурий пул йиғиш нотўғри», дейилади мурожаатномада.

Халқ таълими вазирлиги юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда ота-оналар норозилиги билан ундириладиган барча йиғим турларига чек қўйиш кераклигини эслатиб ўтади. Ўқитувчиларни хурсанд қилмоқчи бўлганларни байрамни ҳақиқий кўтаринки руҳда нишонлашга ва ҳеч кимни норози бўлишига йўл қўймасликка чақиради.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *