"Халқ банки" "Олтин балиқ" 2 разряд лотерея чипталарини муомалага чиқарди

окт 11 / 2016

Лотерея чиптасининг баҳоси -€“ 2 000 сўм.

alt

«Олтин балиқ» лаҳзали, пул ютуқли лотереясининг 1 разрядида умумий 20 000 000 000 сўмлик 10 000 000 дона лотерея билетлари муомалага чиқарилган. Шундан мазкур лотереяда 10 000 000 000 сўмлик жами 3 829 042 та, жумладан, 10 та Spark автомобили, 25 000 000 сўм, 10 000 000 сўм, 5 000 000 сўм, 1 000 000 сўм ва 2000 сўмдан 500 000 сўмгача бўлган бошқа пул ютуқлари ўйналади.

500 000 сўмгача бўлган пул ютуқлари ютуқ чиққан жойнинг ўзида ва банк филиалларида тўловга қабул қилинади ва ўрнатилган тартибида ютуқ эгаларига тўлаб берилади.

500 000 сўм ва ундан катта миқдордаги ютуқлар экспертизадан ўтказилгандан сўнг, банк филиаллари томонидан тўланади. Ютуқли билетларни тўловга қабул қилишнинг охирги муддати лотерея билетларининг тўлиқ сотилганлиги тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинган кундан бошлаб, 4 ой муддатни ташкил қилади. Ушбу муддат тугагандан сўнг, лотерея билетлари ўз кучини йўқотади ва тўловга қабул қилинмайди.

«Очилмасин» ҳимоя қатламига шикаст етган ютуқли лотерея билетлари тўловга яроқсиз ҳисобланади ва ютуқлар тўланмайди.

18 ёшга тўлмаган шахсларнинг лотереяда қатнашиши ман қилинган.

Манба: АТ "Халқ банки" матбуот хизмати

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш: https://telegram.me/uz24news_uz

  • Ихтиёр Фозилов
    06 ноябр 2016, 22:28

    Қачон уйналади

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *