Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталоги жорий этилади

ноя 30 / 2019

alt

“Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, республика ҳудудлари ҳунармандчилик фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича ихтисослаштирилади ва уларга ҳунармандчилик маҳсулотларини чет эл бозорларида намойиш этиш ва сотиш учун кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари бириктирилади.

Республиканинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари жойлашган ва бошқа йирик шаҳарларда “савдо уйлари” ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари дўконлари ташкил этилади.

Қарорга кўра, шунингдек:

- “Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталоги” жорий этилади;

- “Туризм соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар реестри” юритилади;

- Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталогига киритиладиган номзодларни танлаш бўйича кенгаш тузилади.

2020 йил 1 январдан бошлаб:

- 2023 йил 1 январга қадар Миллий каталог ва Реестрга киритилган ҳунармандлар учун календарь йили давомида ҳунармандчилик маҳсулотларини (ишлар, хизматлар) сотишдан тушган тушуми 100 млн сўмдан 1 млрд сўмгача бўлган миқдори учун якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ягона солиқ тўлов ставкаси 2 фоиз миқдорида тўланади;

- ҳунармандчилик фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича янгидан давлат рўйхатидан ўтишда тўланадиган давлат божи якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун амалда белгиланган давлат божи миқдорининг 50 фоизи миқдорида ўрнатилади;

- Миллий каталогга киритилган ҳунармандларга шогирдлар сони бўйича чекловлар бекор қилинади.

Қарор билан Ҳунармандчилик соҳасини янада ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *