"Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси раисининг виртуал қабулхонаси очилди

дек 13 / 2016

alt

“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашни янада кучайтириш мақсадида Ишонч телефонлари фаолияти йўлга қўйилганди. Шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда компания расмий сайтида “Онлайн қабул”, “Фуқаролар мурожаати”, “Савол-жавоб” каби рукнлар ташкил этилди. 

Ишлар самарадорлиги янада ошириш мақсадида холдинг компания бошқаруви раиси А.Камаловнинг виртуал қабулхонаси очилди. Энди фермерлар, тадбиркорлар ва тизимида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар жойлардаги соҳага оид масалалар юзасидан саволларни тўғридан-тўғри компания раисининг www.rais.uzpse.uz порталига йўллашлари мумкин. 

"Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси Матбуот хизмати

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *