ЎзМУнинг 98 йиллиги нишонланди

мая 14 / 2016

alt

Шу сана муносабати билан университет Маданият саройида “Фахрим, зиё масканим - Миллий университет” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди, дея хабар берилади ЎзМУ сайтида.

Тадбирда “Намунали кафедра”, “Энг яхши мураббий”, “ЎзМУ маликаси-2016” “Қувноқлар ва зукколар” танловлари ғолиблари, “Кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик, эртага қандай марраларни эгаллашимиз керак?” мавзусидаги мақолалар танловлари ғолиблари, факультетлараро талаба-қизлар ўртасида ўтказилган “Камолот олтин тўпи-2016” мусобақаси, йигитлар ўртасида футбол бўйича ўтказилган “Камолот кубоги-2016” мусобақалари ғолиблари муносиб тақдирландилар.

alt

alt
ЎзМУ ректори Шуҳрат Сирожиддинов тадбир иштирокчиларини муборакбод этди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Миллий университети 1918 йил 12 майда ташкил этилган. У 1918 йилда Мусулмон халқ дорилфунуни, 1918-1919 йилларда Туркистон халқ университети, 1919-1923 йилларда Туркистон Давлат университети, 1923-1960 йилларда Ўрта Осиё давлат университети, 1960-2000 йилларда Тошкент Давлат университети деб аталган.

1995 йилда университетга Шарқнинг буюк олими ва мутафаккири Мирзо Улуғбек (Муҳаммад Тарағай Улуғбек) номи берилган. 2000 йилда эса “Ўзбекистон Миллий унверситети” мақоми берилган ва у Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети деб аталмоқда.
Айни пайтда университетнинг 11 та факультетида 66 та кафедра фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, 2 та илмий тадқиқот институтлари, 1 та илмий-тадқиқот маркази, 1 та илмий марказ, 4 та ўқув-илмий комплекс, 18 та лаборатория ҳамда илмий мактаблар фаолияти  давом этмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *