ЎзФА Ядро физикаси институтида ЎзМУ кафедраси филиали очилди

дек 01 / 2019

alt

ЎзФА Ядро физикаси институтида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Физика факультети “Ядро физикаси” кафедраси филиали ўз иш фаолиятини бошлади.

Бу ерда бакалавр талабалари ва магистрлар учун Атом физикаси, Атом, ядро ва субядро физикаси, Ядро физикаси ва ядро технологиялари, Ядро физикасининг экспериментал методлари ва Ядро реакторлар физикаси ва техникаси ҳамда бошқа мутахассислик фанларидан машғулотлар ўтказилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги кадрлар тайёрлашда иш берувчилар билан бирга ишлаш, ўқув жараёнларини бевосита амалиёт билан уйғун ҳолда ташкил этиш мақсадида юртимиздаги йирик ишлаб чиқарувчилар ва хусусий тадбиркорлар билан ҳамкорлик алоқаларини олиб бормоқда.

Маълумот учун,  бугунги кунда вазирлик ва “Ўзагротехсаноатхолдинг” акционерлик жамияти ҳамкорлигида “Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси” заводида ТДТУ, ТошТПУ, ТИҚХММИ ва ТАЙЛҚЭИнинг тегишли кафедралари филиаллари

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *