"Ўзэкспомарказ"да олтита ихтисослаштирилган халқаро кўргазма очилди

мар 15 / 2017

alt

“Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуида 6та ихтисослаштирилган халқаро кўргазмани бирлаштирган “Uzbekistan Industrial Forum – 2017” IX халқаро саноат форуми бошланди. Форумда Ўзбекистон, Германия, Буюк Британия, Хитой, Жанубий Корея, Туркия, Эрон, Беларусь, Украина, Россия, Словения, Чехия каби давлатлардан олтмишга яқин компания иштирок этяпти.

Жорий йилги форум доирасида “UzMetalMash” – металлургия, металлга ишлов бериш, машинасозлик ва пайвандлаш, “UzTechTransExpo” – махсус техника, транспорт ва логистика хизматлари, “UzMiningExpo” – тоғ-кон саноати учун технология ва ускуналар, “UzChemPlastExpo” – кимё саноати, пластмасса ва каучук ишлаб чиқариш, “UzSecureExpo” – хавфсизлик тизимлари, меҳнат муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда “InterPackExpo” – қадоқлаш саноати ва омборга жойлаш ихтисослаштирилган кўргазмалари ўтказилмоқда. 

“Uzbekistan Industrial Forum – 2017” халқаро форуми саноатчилар, бизнесменлар, давлат ҳокимияти органлари ва илмий доиралар вакилларининг ўзига хос амалий мулоқот майдонига айланиб, корхона ва ташкилотлар, инвесторлар ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *