"Ўзбектелеком" бош директори лавозимидан кетди

окт 29 / 2018

– 2018 йилда компания раҳбари учинчи марта ўзгарди

– Назиржон Ҳасанов "Ўзбектелеком" АК бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

alt

"Ўзбектелеком" АК бош директори вазифасини вақтинча бажариб келаётган Шуҳрат Қодиров 29 октябрь куни лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда Turon24 хабар берди.

2018 йилда компания раҳбари учинчи марта ўзгарди. Бунга қадар 2018 йил август ойида Шуҳрат Қодиров, февраль ойида Фарҳод Рўзиев бош директор лавозимига тайинланганди.

Бугун эса Назиржон Ҳасанов "Ўзбектелеком" АК бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган. У шу кунга қадар "Ўзбектелеком" АКнинг Давлат органлари билан ўзаро муносабатлар бўйича директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *