"Ўзбеккино" ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан фильмларни нотўғри талқин қилмасликни сўрамоқда

янв 17 / 2020

alt

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан миллий фильмларимиз ҳақида баъзан ижобий, баъзан салбий фикрлар билдириб турилади. Фильмнинг томошабинда бирор бир фикр уйғотгани яхши ҳолат.

Аммо диний-экстремизм қораланган, тинчлигимизга таҳдид солувчи кучларнинг маънавий қиёфаси акс эттирилган фильмларнинг мақсад-мазмуни, ғоясини нотўғри талқин этиш ҳолатлари учрамоқда.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан ишлаб чиқарилаётган фильмлар сценарий босқичидаёқ Бадиий кенгаш аъзолари томонидан муҳокама қилиниб, фильмда маънавиятимизга мос келмайдиган, диний-экстремизмни тарғиб этувчи, ҳудудий айирмачиликка ундовчи, конституцион тузумга қарши саҳналар бўлишига йўл қўйилмайди. Фильм лойиҳаси Бадиий кенгаш низомига мос келмаса ва юқоридаги ҳолатлар кузатилса, сценарий   ўтказилмайди.

Шуни айтиш лозимки,, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан ишлаб чиқарилаётган миллий фильмларда бирор миллатни, динни ва тилни камситишга йўл қўйилмайди. Бадиий кенгаш фильмнинг бадиий ва ғоявий даражаси билан бирга  киноасарнинг конституцион нормаларга мос келиш-келмаслигини ҳам назорат қилади.

Шундай экан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва блоггерлардан миллий фильмларнинг ғоясини нотўғри талқин қилмасликларини сўраймиз, дейилади агентлик хабарида.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *