Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида электр энергиясида узилишлар кузатилмоқда?

дек 13 / 2018

alt

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси билан ҳамкорликда ҳудудларга электр энергия етказиб берилиши борасида юзага келаётган муаммоларни жамоатчилик назорати тартибида ўрганди.

Бухоро вилояти:

– Когон шаҳридаги “Туркистон” ва Алишер Навоий номидаги маҳалларда ҳар куни давомли 3 маротаба, узилишлар ўртача 6 соат; 

– Шофиркон тумани “Денов” ва “Вардонзе” маҳаллаларида 3-4 соат; 

– Ғиждувон тумани “Гулистон обод”, “Хавзак”, Ф.Юнусов номидаги маҳаллаларда 2-3 соат;

– Пешку тумани “Қучоқ”, “Сўфикор” маҳаллаларида 7-8 соат;

– Қоракўл тумани “Қулончи” маҳалласида 7-8 соат.

Сурхондарё вилояти:

– Бойсун тумани “Хўжабулғон” маҳалласида бир суткада 2-3 соат;

– Жарқўрғон тумани “Баймоқли” маҳалласи 3-4 соат; 

– Қизириқ тумани “Кармаки”, “Янги ҳаёт”, “Гулзор” маҳаллалари 3-4 соатни ташкил этади.

Қашқадарё вилояти:

– Миришкор тумани “Шодлик” маҳалласида бир суткада 8 соат;

– Чироқчи тумани “Боғишамол” маҳалласида 3 соат; 

– Муборак тумани “Чорвадор” маҳалласида 3-4 соат.

Андижон вилояти:

– Марҳамат тумани “Қўшчи”, “Шамол”, Ойбек; 

– Қўрғонтепа тумани “Гулистон” маҳаллаларида суткадаги узилишлар ўртача 8 соатни ташкил қилади.

Наманган вилояти: 

– Косонсой тумани А.Навоий номидаги маҳаллада 2-3 соат;

– Тўрақўрғон тумани “Ахси” маҳалласида 3 соат.

Сирдарё вилояти:

– Гулистон шаҳар Алпомиш, А.Темур номидаги маҳаллаларда 24 соат ичида ўртача 2 соат.

Жиззах вилояти:

– Пахтакор тумани “Боғишамол”, “Чаманзор” маҳаллаларида 1 соат;

– Ш.Рашидов тумани “Зиёкор”, “Совунгарлик” маҳаллаларида 2 соат;

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *