Ўзбекистонликлар орасида энг оммабоп бўлган ижтимоий тармоқлар аниқланди

авг 13 / 2019

alt

HeadHunter ўзбекистонликларнинг ижтимоий тармоқларга бўлган муносабатини ўрганди. Натижаларга кўра, Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар ичида энг машҳури — Telegram ва YouTube. Instagram, Facebook, ВКонтакте, Одноклассники, Linkedln, Twitter, Snapchat эса нисбатан камроқ фойдаланилади.
 
Сўровномада 18 ёшдан 45 ёшгача бўлган 195 киши иштирок этган, уларнинг 63 фоизи эркаклар, 37 фоизи аёллар, деб ёзади Repost.
 
Қайд этилишича, уларнинг 78 фоизи ижтимоий тармоқлардан ҳам куни фойдаланади. Иштирокчиларнинг 82 фоизини тиғиз кун тартибига эга бўлганлар ташкил этади. Иш ёки ўқишдан бўш вақтни иштирокчилар ўз оила аъзолари даврасида ўтказиш, китоб ўқиш, мусиқа тинглашга сарфлайди.
 
Респондентларнинг 41 фоизи кун давомида ижтимоий тармоқларга ўртача 1 соатдан 3 соатгача вақт сарфлайди, 35 фоизи 1 соатдан ортиқ вақт ўтказмайди, 13 фоизи эса 3 соатдан ортиқ вақт сарфлайди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *