Ўзбекистонликлар асосан қайси касалликлардан вафот этмоқда?

июл 22 / 2019

alt

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига қараганда, Ўзбекистонда 2019 йилнинг январь-июнь ойларида 75,8 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коеффициенти 4,6 промиллени ташкил этди, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан ўзгармаган (2018 йилнинг январ-июнь ойларида 4,6 промилле бўлган). 
 
62,1 фоизи - қон айланиш тизими касалликлари, 9,5 фоизи - ўсимталар, 5,3 фоизи - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари, 4,5 фоизи - нафас олиш аъзолари касалликлари, 5,4 фоизи - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланиш, 1,4 фоизи - юқумли ва паразитар касалликлар, 11,8 фоизи -  бошқа касалликлардан вафот этишган. 
 
Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 3,4 минг нафарни ташкил этиб, уларнинг 55,3 фоизи - перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 20,4 фоизи - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 13,3 фоизи - туғма аномалиялардан, 2,2 фоизи -  бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 2,4 фоизи - юқумли ва паразитар касалликлардан, 0,8 фоизи - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 5,6 фоизи - бошқа касалликлардан вафот этган.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *