Ўзбекистонлик талабалар Хитойдан қайтарилди

янв 28 / 2020

alt

26 январь, якшанба куни соат 12:20да GJ 8765 рейси билан Хитойда таҳсил олаётган бир гуруҳ ўзбек талабалари Тошкентга қайтиб келишди. Бу ҳақда Platforma.uz хабар тарқатди. Ёшлар Тошкент халқаро аэропортида пухта тиббий кўрикдан ўтказилган. Хитойдан Ўзбекистонга қайтган талабаларнинг аниқ сони кўрсатилмаган. Аввалроқ, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 30 нафар ўзбек талабаси Хитойдан Ватанга қайтиб келишини маълум қилган эди.

Умуман олганда, Ухан шаҳрида 250 га яқин ўзбек талабалари бор, уларнинг аксарияти янги йил байрамига уйга қайтишди, дея хабар беради ташқи ишлар вазирлиги.

Хитой соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус янги тури оқибатида пневмония билан хасталанганларнинг умумий сони 4515 нафарга етган. Улардан 106 таси вафот этган. Хитойдан ташқарида инфекция белгилари Гонконг, Макао, Тайван, Таиланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Канада, Ветнам, Сингапур, Непал, Франция, Австралия, Малайзия ва Германияда қайд этилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *