Ўзбекистонлик талаба ШҲТ ҳақида энг яхши илмий мақола танлови ғолиби бўлди

дек 20 / 2017

alt

Пекин шаҳридаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош қароргоҳида талабалар орасида ШҲТ ҳақида энг яхши илмий мақола танловининг якунлари сарҳисоб қилинди. Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг 4-босқич талабаси Улуғбек Абдусаламов совриндорлар қаторидан жой олди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу танлов 2016 йилдан бошлаб ШҲТ Котибияти томонидан ташкилотга аъзо давлатлар олий ўқув юртлари талабалари орасида “ШҲТ – умумий уйимиз” комплекс дастури доирасида ўтказилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *