Ўзбекистонлик икки талаба Сеулдаги квартирада ёнғин ичида қолган: улардан бири вафот этган

мая 10 / 2019

alt

9 май куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 14:30да Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги ўзбекистонлик талабалар Мутал Йўлдошев (1997 йилда туғилган) ва Фаррух Мўминов (1996 йилда туғилган) яшаган квартирада ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси берган маълумотга асосланиб ТИВ матбуот хизмати хабар қилади.
 
Ҳодиса оқибатида талабалардан бири — Ф.Мўминов воқеа жойида вафот этган. М.Йўлдошев иккинчи даражали куйиш жароҳатини олган ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун Ханил касалхонасига олиб борилган.
 
Хабар берилишича, консул ва яқин дўстлари иштирокида марҳумнинг шахсини аниқлаш борасида амалиёт ўтказилган. Шифокорлар М.Йўлдошевнинг ҳолатини оғир деб баҳоламоқда.
 
Ҳозирда полиция томонидан ёнғин сабабларини ва ҳодисага сабаб бўлган бошқа барча омилларни аниқлаш учун тергов олиб борилмоқда.
 
Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ мазкур ҳолатни элчихона назоратда ушлаб турибди, Ханил касалхонаси раҳбарияти билан мулоқотда бўлиб турибди ва фуқаромиз жасадини ватанга жўнатиш масаласи устида иш олиб бормоқда, дейилади хабарда. 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *