Ўзбекистонлик ўқувчилар Ҳиндистонда ўтган математика мусобақасида 2 та олтин медалларга эга бўлишди

июл 31 / 2017

alt

25-31 июль кунлари Ҳиндистоннинг Лакхнау шаҳрида ўтказилган халқаро математика мусобақасида иштирок этган ўзбекистонлик ўқувчилар 2 та олтин, 2 та кумуш медални қўлга киритиб, умумжамоа  ҳисобида 2-ўринни эгаллашди.

Мазкур нуфузли мусобақада дунёнинг 41 та давлатидан ташриф буюрган ёш математикалар иштирок этган. Ушбу танловда тўртинчи марта қатнашаётган Ўзбекистон жамоаси жорий йилда илк маротаба 2 та олтин медални олишга муваффақ бўлишди, деб хабар қилади Халқ таълими вазирилги Ахборот хизмати.

Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчилари Дониёр Исмоилов, Севарахон Остоновалар индивидуал баҳсларда ўз иқтидорини намоён этиб олтин медални қўлга киритишган бўлса, ушбу мактабнинг 7-синф ўқувчиси Олимжон Олимов ва 8-синф синф ўқувчиси Исмоил Пўлатовлар эса  яккалик баҳсларда кумуш медалга сазовор бўлишди.

 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *