Ўзбекистонлик ўқувчилар математика бўйича халқаро мусобақада совриндор бўлишди

авг 22 / 2016

alt

Унда ўзбекистонлик икки нафар ўқувчи бронза медалга ва умумжамоа ҳисобида эса иккинчи ўринга сазовор бўлишди, дея маълум қилади Халқ таълими вазирлигининг ахборот хизмати.

Бу нуфузли мусобақа Халқаро олимпиадалар реестридан ўрин эгаллаган бўлиб, унда ҳар йили 30 дан ортиқ давлатдан иқтидорли ўқувчилар қатнашиб келмоқда. Жорий йилда ташкил этилган олимпиадада 31 та давлатдан 600 нафардан ортиқ иқтидорли ўқувчилар иштирок этди.

Халқаро математика мусобақаси 2 босқичда: шахсий ва жамоалар орасида ўтказилди.

Шахсий беллашувда ўқувчиларга 15 та масала тақдим этилди. Беллашув натижаларига кўра, Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги 1-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати 7-синф ўқувчиси Нейматов Элдор ва Бухоро вилояти Қоракўл тумани 1-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати 7-синф ўқувчиси Ҳасанов Шахбоз бронза медалини қўлга киритишди. Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Норбоев Жахонгир ва Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги 37-сонли умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Махмудов Шохбек фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Шунингдек, жамоалар беллашувида биргаликда ечиш учун 10 та масала тақдим этилди, шундан миллий жамоамиз аъзолари 8 та масалани тўлиқ ечиб иккинчи ўринни эгаллади ва мусобақа кубоги билан тақдирланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш: https://telegram.me/uz24news_uz

  • Мехмон
    23 август 2016, 08:51

    Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси эмас Пешкў туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Норбоев Жахонгир

  • Мехмон
    23 август 2016, 08:39

    Қашқадарё ютуқ муборак!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *