Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро олимпиадада умумжамоа ҳисобида 2-ўринни қўлга киритди

дек 13 / 2018

alt

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро математика, кимё ва физика фанлари бўйича (Интеграциялашган) ўтказилган олимпиадада умумжамоа ҳисобида 2-ўринни қўлга киритишди, деб хабар берди UZ24’га Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Жорий йилнинг 10-13 декабрь кунлари Озарбайжоннинг Баку шаҳрида математика, физика ва кимё фанлари бўйича 16 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида “Истеъдодлиларни тайёрлаш лабараторияси” II халқаро болалар олимпиадасида Бухоро вилояти Қоракўл тумани 1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Дониёр Исмоилов ва Севара Остонова ҳамда 8-синф ўқувчиси Лазизбек Ражаббоев иштирок этди.

alt

"Истеъдодлиларни тайёрлаш лабараторияси" II халқаро болалар олимпиадасида 12 та давлатдан 112 нафар ўқувчилар қатнашди.

Мазкур халқаро олимпиадада ўқувчилар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кўмагида иштирок этишди. Ушбу олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар илк маротаба иштирок этишаётган бўлишларига қарамай, математика ва физика фанларидан ғолибликни қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгалладилар.

alt

Олимпиада иштирокчилари 15 декабрь кунига қадар Баку шаҳрида дастур доирасида саёҳатларда иштирок этиб, 16 декабрь куни Ўзбекистонга қайтишади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *