Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро математика мусобақасида 14 та медални қўлга киритди

авг 06 / 2019

alt

1-6 август кунлари Жанубий Африка Республикасининг Дурбан шаҳрида ўтказилган Халқаро математика мусобақасида (IMC 2019) юртимиз терма жамоаси аъзолари 14 та медаль ва 2 та фахрий ёрлиқни қўлга киритди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги маълум қилади.
 
Жумладан, Бухоро вилояти, Қоракўл туманидаги 1-ИДУМИнинг 7-синф ўқувчиси Анваржон Раҳматов мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди. Пешку туманидаги 18-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Жаҳонгир Норбоев кумуш медал, Қоракўл туманидаги 1-ИДУМИнинг 9-синф ўқувчиси Олимжон Олимов, Китоб туманидаги 1-ИДУМИнинг 10-синф ўқувчиси Элдор Нейматов, Бухоро вилояти, Қоракўл туманидаги 1-ИДУМИнинг 7-синф ўқувчиси Тўймурод Қодиров, Урганч шаҳридаги 6-ИДУМИнинг 7-синф ўқувчиси Бекзод Мақсудов бронза медаль билан тақдирланди.
 
Жамоавий масала ечиш мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси бронза медалига сазовор бўлди.
 
Мусобақада 41 та давлатдан таълим тизимлари умумэътироф этилган Жанубий Корея, Хитой, Сингапур, Гонконг, АҚШ, Буюк Британия, Канада, Австралия, Руминия, Болгария ва ҳ.к.лардан 500 нафардан ортиқ энг иқтидорли ўқувчилар математиканинг комбинаторика, сонлар назарияси, геометрия бўлимларига оид мураккаб ва ностандарт масалаларни ечишда беллашган.
 
Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан 2014 йилдан бошлаб мамлакатимиз ўқувчилари халқаро математика мусобақасида иштирок эта бошлади. Мамлакатимиз ўқувчилари 2014 йилдан бошлаб ҳозирги кунга қадар 3 та олтин, 7 та кумуш, 4 та бронза медалларни қўлга киритган.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *