Ўзбекистонлик деҳқонлар "Украинада олма бизнеси - 2018" конференциясида иштирок этишмоқда

авг 16 / 2018

alt

16-17 август кунлари Украинанинг Хмельницк области Каменец-Подольский районида бўлиб ўтадиган "УКРАИНАДА ОЛМА БИЗНЕСИ  - 2018" (Apple Business of Ukraine - 2018) конференцияси ва ишбилармонлар учун амалий тур бошланди. Бу ҳақда UZ24’га АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) нинг Қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш (AVC) лойиҳаси жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассиси  Комил Ёқубов хабар берди.

Унда Ўзбекистонлик йирик 10 нафар олма етиштирувчи (10 га.дан ортиқ интенсив олма боғига эга) фермерлар БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти 

(ФАО) нинг кўмагда, икки нафар университет профессорлари ва соҳа мутахассислари эса АҚШнинг Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) кўмагида ушбу конференцияда иштирок этиш имкониятига эга бўлишди.

Конференцияда

- Украина ва глобал олма бозорлари,

- ривожланиш истиқболлари ва 2018/2019 йил мавсуми учун ишлаб чиқариш бўйича тахминлар

- олма етиштиришнинг замонавий технологиялари

- соҳа экспертларидан маслаҳатлар

- олмани териш, қайта ишлаш, қадоқлаш ҳамда сақлаш технологиялари

- ва қайта ишланган олмалар бозори

каби мавзулар муҳокама қилинади.

alt

15 август куни ўзбекистонлик боғбон ва мутахассислар Киев шаҳрида жойлашган улгуржи савдо мажмуасида бўлди. У ерда делегациямиз маҳаллий бозорга чет эллардан кириб келадиган, яъни импорт маҳсулотларнинг қадоқланиши, сақланиши, транспортировкасига ва албатта кейинги сотув нуқталарига тарқалишига оид маълумот билан яқиндан танишишди.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *