Ўзбекистонлик 250 нафар фуқаро Пекиндан Тошкентга олиб келиндилар

фев 05 / 2020

alt

Кеча, 4 февраль соат 17:21 да Хитойдан келган 250 нафар фуқароларимиз ҳамда экипаж аъзолари ва тиббиёт ходимлари бўлган самолёт Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, Хитойдан келганларнинг барчаси шифокор кўриги ва назоратида бўлишади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги махсус шифохоналарда уларга тиббий ёрдам кўрсатилади.

Хитойнинг Ухан шаҳри ва бошқа ҳудудларидан Ўзбекистонга олиб келинган фуқаролар карантин ҳолатда 14 кун сақланади. Улар бу даврда яқинлари ва оила аъзолари билан кўришишмайди.

Бугун, 4 февраль куни самолёт чартер рейс билан Хитойнинг Ухан шаҳрига қайта парвоз қилади ҳамда у ерда бўлиб турган фуқароларимизни Ўзбекистонга олиб келади.

Бу борада саволлар билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг +998 (71) 276-49-66 телефон рақами орқали батафсил маълумот олиш имкони яратилгани ҳам айтилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *