Ўзбекистонга Волга бўйидан салқин ва нам ҳаво оқими кириб келади
“Ўзгидромет” хабарига кўра, республика бўйлаб салқин ва нам ҳаво оқими кириб келади, баъзи жойларда ёмғир ёғади.
16-17 январда ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16 январда Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин.
18-19 январда Туркманистондан илиқ ҳаво оқими кириб келади, 18 январда илиқ ҳарорат фонида ёмғир ёғади, 19 январда эса Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво оқими кириши билан баъзи жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Шу кунларда ҳарорат кечалари 3-5 даража илиқдан 0-2 даража совуқгача, кундуз кунлари 6-8 даража илиқдан 15-17 даража илиқгача ўзгариб туради.
UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook, Twitter, Telegram'да ҳам кузатиб боринг
- Шархлар
- Фикрингизни қолдиринг