Ўзбекистонга биринчи визасиз сайёҳ Италиядан келди

фев 01 / 2019

alt

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКнинг Милан – Тошкент рейси орқали Ўзбекистонга илк визасиз сайёҳ ташриф буюрди.
 
Podrobno.uz нашри хабарига кўра, Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистонга биринчи марта келган италиялик меҳмон Массимо Гиглиони миллий авиакомпания вакиллари кутиб олишди, унга МАКнинг бренд маҳсулоти ва эсдалик совғалари топширилди.
 
Эслатиб ўтамиз, 1 февралдан 45 давлат фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим кучга кирди. Рўйхатдан Австралия, Австрия, Аргентина, Босния ва Герцеговина, Ватикан, Люксембург, Венгрия, Бруней-Даруссалам, Греция, Ирландия, Исландия, Италия, Канада, Андорра, Лихтенштейн, Монако, Бельгия, Дания, Испания, Нидерландия, Норвегия, Швеция, Латвия, Литва, Монголия, Янги Зеландия, Португалия, Болгария, Кипр Республикаси, Мальта, Польша, Сан-Марино, Сербия, Словения, Хорватия, Чили, Руминия, Словакия, Великобритания, Бразилия, Финляндия, Черногория, Чехия, Швейцария ва Эстония давлатлари ўрин олган.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *