Ўзбекистондаги энг ёш вазир ўринбосари уйланди

июн 28 / 2018

alt

27 июнь куни Ўзбекистондаги энг ёш вазир ўринбосари Алишер Саъдуллаев уйланди. Тўй фотосуратлари ижтимоий тармоқларда эълон қилинди.

У ўтган йили 23 ёшида халқ таълими вазири ўринбосари этиб тайинланганди. Саъдуллаев вазирликда маориф ва ёшлар сиёсати масалалари билан шуғулланади.

Эслатиб ўтамиз, 20 июнь куни Ўзбекистон халқ таълими вазири ўзгарди. Шундан сўнг, вазирлик марказий аппарати таркибидаги Алишер Саъдуллаевдан ташқари барча бошқарма ва бўлим бошлиқлар ишдан бўшатилганлиги хабар қилинди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *