Ўзбекистондаги барча ўқув муассасаларида беш кунлик ўқиш тизими жорий этилиши мумкин

дек 12 / 2019

alt

Муҳокамалар портали regulation.gov.uz ‘га   Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ёшлар туризмини ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатга кўра, ички туризмни ривожлантириш доирасида ўқувчи ва талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари саёҳатларини самарали ташкил этиш мақсадида барча умумий ўрта таълим мактаблари, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида беш кунлик ўқиш тизимини жорий этиш ҳамда туризм мавсумини узайтириш мақсадида ёзги таътил муддатини қисқартириш ҳисобидан қишки таътил даврини узайтириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистонда хориждаги нуфузли таълим муассасаларининг ёзги (“Summer Camp”) ва қишки (“Winter Camp”) лагерларни ташкил этиш, юртимизнинг диққатга сазовор шаҳарларида Европа, МДҲ ва узоқ шарқ мамлакатлари ёшларини бирлаштирувчи йирик форум, конгресс, конференция ва шу каби бошқа тадбирларни ўтказиш ҳам белгиланган.

“Ўзавтосаноат” АК таркибига кирувчи ишлаб чиқариш корхоналари, Қуёш энергияси халқаро институтида доимий экскурсиялар учун шароит яратиш ва саёҳатлар ташкил этиш учун рухсат берилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда барча босқичдаги таълим муассасалари ўқувчи ва талабаларини ҳар бир таълим муассасасидаги ўқувчи ва талабалар умумий сонининг камида 10 фоизини қамраб олган ҳолда юқорида санаб ўтилган муассаса, ташкилот ва йирик ишлаб чиқарувчи корхоналарга саёҳатларини ташкиллаштириш белгиланган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *