Ўзбекистонда янги расмий газета ташкил этилмоқда

янв 06 / 2020

alt

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 январда “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока”  газеталари таҳририяти давлат корхонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси муассислигида “Янги Ўзбекистон” газетаси таъсис этилмоқда. Бу ҳақда platformа.uz телеграм канали ёзмоқда. 

“Правда Востока” газетаси таҳририяти” давлат корхонаси номи “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока”  газеталари таҳририяти деб ўзгартирмоқда.

Таҳририят асосий вазифалари ва фаолиятининг устувор йўналишларига қуйидагилар белгиланган:

— Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Президент фармонлари,қарорлари, расмий баёнотлари ва маърузаларини, шунингдек, Ҳукумат қарорлари ва фармойишларини ҳамда унинг фаолиятига оид ахборотни мунтазам эълон қилиш, шунингдек, Президент фаолияти, бошқа расмий йўналишдаги тадбирлар ва ислоҳотлар жараёнларини ёритиб бориш...

Таҳриририят ходимларининг умумий чекланган сони 122 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимларининг сони 15 нафардан иборат бўлади.

“Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока”  газеталари таҳририяти матбуотчилар кўчаси 32-уйдаги бинодан бепул фойдаланади.

Бош муҳаррир Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади. У меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра, вазирнинг биринчи ўринбосари, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *