Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 11 август куни нишонланади

авг 03 / 2019

alt

3 август куни Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" телеканалида хабар қилинди.
 
Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қурбон ҳайитининг биринчи куни 11 август якшанба кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 11 август мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланиши белгиланди.
 
«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Қурбон ҳайитининг жойларда юқори савияда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсин», дейилади ҳужжатда.

Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *