Ўзбекистонда Туркия ва Покистон ҳарбийлари билан ҳамкорликда қўшма машғулотлари ўтказилади

апр 10 / 2019

alt

Жорий йилнинг 22—27 апрель кунлари Ўзбекистондаги “Фориш” тоғ полигонида Покистон Ислом Республикаси ва Туркия Республикалари қуролли кучлари билан ҳамкорликда махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

alt

Мазкур ўқув машғулотлари 2019 йилга мўлжалланган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Покистон ва Туркия қуролли кучлари ўртасида ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ бир қатор тизимли тадбирлар асосида амалга оширилмоқда.

Тажриба ва малака алмашув билан боғлиқ амалий машғулотларнинг барчаси “Фориш” полигони тоғли ҳудудларида ўтказилади.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *