Ўзбекистонда папиллома вирусига қарши қандай кураш ишлари олиб борилмоқда?

мар 11 / 2019

alt

Бу ҳақда 12 март куни соат 15:00 да, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида "Ўзбекистонда папиллома вирусига қарши янги вакцинанинг татбиқ этилиши: мақсад ва кутилаётган натижалар" мавзусидаги матбуот анжуманида маълумот бериб ўтилади.

Тадбирда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) ва БМТ Болалар жамғармаси (UNICEF) нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси мутасаддилари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти иштирок этади.

Анжуманда бачадон бўйни саратони касаллигининг республикамизда тарқалиши, вирус туфайли юз бераётган ўлим ҳолатлари, олдини олиш чоралари, эмлаш самарадорлиги, янги вакцинанинг мамлакатимизга олиб келиниши, сақланиши, уни татбиқ этиш бўйича тақвимий иш режаси ҳамда тиббий ёрдам сифатини яхшилашга доир масалалар муҳокама қилинади.

Матбуот анжуманига мутахассислар, журналистлар, блогерлар таклиф этилади.

Қўшимча маълумот учун:

97 754 71 11

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *