Ўзбекистонда пахта етиштириш 2,3 млн тоннагача қисқарди

дек 10 / 2018

alt

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йили Ўзбекистон бўйлаб 2,9 миллион тоннадан ортиқроқ пахта хомашёси териб олинган. Жорий йилда 2,3 миллион тонна пахта хомашёси етиштирилди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг қишлоқ хўжалиги ходимларига йўллаган табригида айтилади.

«Ўз ишининг моҳир устаси бўлган сиз, азизларнинг фидокорона меҳнатингиз самарасини ҳар куни ўз дастурхонида кўрадиган халқимиз бу йилги мавсум қандай оғир ва мураккаб кечганини яхши билади. Ҳақиқатан ҳам, табиат инжиқликлари – баҳорнинг қуруқ келгани, кутилмаган жала ва бўронлар, ёз фаслидаги кучли сув танқислиги, жазирама иссиқ, турли ҳашарот ва касалликлар экин-тикинларга катта хавф туғдиргани, кузда эса ёғин-сочинларнинг барвақт бошлангани мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги ходимларини яна бир бор жиддий синовдан ўтказди», – дейилади табрикда.

Ана шундай қийинчиликларга қарамасдан, мамлакат бўйича 6 миллион 124 минг тонна ғалла, 2 миллион 300 минг тонна пахта, 8 миллион 661 минг тонна сабзавот, 2 миллион 411 минг тонна картошка, 1 миллион 607 минг тонна полиз маҳсулотлари, 2 миллион 100 минг тоннага яқин мева, 1 миллион 314 минг тонна узум, 18 минг тонна пилла, 1 миллион 789 тонна гўшт, 7 миллион 830 минг тонна сут тайёрланган. Жами 58 триллион 181 миллиард сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *