Ўзбекистонда немис тилини ўрганувчи ўқувчилар ўртасида ифодали ўқиш бўйича танлов ғолиблари аниқланди

ноя 09 / 2016

alt

Германия Федератив Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси 7 ноябрь куни Ўзбекистонда немис тилини ўрганувчи ўқувчилар ўртасида ифодали ўқиш бўйича ўзининг 9 танловини ўтказди.

Танловда Германиянинг 16 нафар ҳамкор мактаби ўқувчилари билан биргаликда Ўзбекистоннинг турли шаҳар ва туманларидан танлаб олинган қўшимча 13 нафар мактаб ва академик лицейларнинг ички саралаш босқичида аниқлаб олинган ўқувчилари иштирок этишди.

Тил билиш даражаси бўйича уч хил гуруҳга тақсимланган ўқувчиларнинг немис тилидаги матнни тушуниши ва уни ифодали ўқиш бўйича қобилиятлари Гёте институти, Хориждаги мактаблар бўйича Германия марказий бошқармаси (ЗфА) ва Германия элчихонаси вакилларидан иборат учта ҳайъат гуруҳи томонидан баҳоланди.

alt

€žА€œ гуруҳида Тошкент шаҳридаги 60-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси Азиз Имамов ғолибликни қўлга киритди. 2-ўринни ЎзДЖТУ қошидаги 2- сонли академик лицейнинг 1-босқич ўқувчиси Рената Байбекова, 3-ўринни эса Самарқанд шаҳридаги 51-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси Далер Саидов эгаллашди.

€žБ€œ гуруҳида Урганч шаҳридаги 19-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси Азизбек Жонибекзода 1-ўринни эгаллади. 2-ўринни Урганч шаҳридаги 2- сонли академик лицейнинг 1-босқич ўқувчиси Шаҳноза Сатибаева, 3-ўринни эса Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги 48-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси Ирода Акбарова қўлга киритишди.

€žC€œ гуруҳида Самарқанд шаҳридаги 2-сонли ахборот технологиялари академик лицейининг 1-босқич ўқувчиси Камола Хожиева 1-ўринни эгаллади. 2-ўринни Бухоро шаҳридаги 4- сонли академик лицейнинг 1- босқич ўқувчиси Фируза Гафурова, 3- ўринни эса Фарғона вилояти Бағдод туманидаги 5- сонли мактабнинг 9- синф ўқувчиси Ойдин Алиева қўлга киритишди.

Танлов якунида иштирокчилар шамдон ясаш, қўшиқ куйлаш ёки саҳна кўринишини намойиш этиш борасида ўз иқтидорларини ўзаро кўрсатиш имкониятига ҳам эга бўлишди.

Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси Маданият ва матбуот бўлими

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *