Ўзбекистонда "Маданият ходимлари куни"ни нишонлаш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

мая 16 / 2016

alt

Тренинг давомида иштирокчилар ўзлари учун долзарб бўлган мавзуларда лойиҳалар яратиш, режалаштириш, реклама ва ҳомийлар билан ишлаш, лойиҳани мувафаққиятли амалга ошириш бўйича ўз билимларини оширдилар ва замонавий кўникмаларга эга бўлдилар, деб ёзади sangzor.uz.

Фориш тумани маданият ва спорт ишлари бўлимига қарашли 1-тип маданият ва аҳоли дам олиш марказининг Ёшлар ва маданий-маърифий масалалар бўйича мутахассиси Лобар Ҳакимова "Маданият ходимлар куни” лойиҳасини ишлаб чиқди. Унга кўра, маданият ходимларининг касб байрами илк бор нишонланиши, самарали меҳнат қилаётган ходимлар махсус кўкрак нишони билан тақдирланишлари, ўз махсус либосларини яратишлари ва тақдирлаш маросимида ҳаваскорлар томонидан концерт дастури тайёрланиши кўзда тутилмоқда.

alt

Бу лойиҳа бирламчи шаклда Фориш туманида ўтказилиши лойиҳага киритилган. Юқорида кўрсатилган тренинглар республиканинг Наманган, Навоий, Учқудуқ ва Бойсун шаҳарларида ҳам ўтказилади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *