Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этди

апр 24 / 2019

Картинки по запросу бўш иш ўринлари ярмаркаси

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 2019 йилнинг I чорагида 9,4 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2018 йилнинг январь-декабрига (9,3 фоиз) нисбатан 0,1 фоизга кўп, бироқ 2018 йилнинг январь-март ойларига нисбатан 0,3 фоизга пастроқдир. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Энг юқори ишсизлик даражаси 9,7 фоиз билан Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида қайд этилган бўлса, энг паст кўрсаткич Тошкент шаҳрида (8,0 фоиз) аниқланди. Ишга муҳтож аҳоли сони 1 391,1 минг кишини ташкил этди. Ишсизлик даражаси 30 ёшгача бўлган ёшлар орасида 15,3 фоизни, шундан 15-25 ёшлилар ўртасида 17,1 фоизни, аёллар ишсизлиги эса 13,0 фоизни кўрсатди.   

Меҳнат ресурслари миқдори меҳнатга лаёқатлилар сонининг 183,2 минг кишига ортгани ҳисобига 18 953,8 минг аҳолини ташкил этди. Бу 2018 йилнинг январь-март ойларига нисбатан 1 фоизга кўп.
 
Ижтимоий фаол аҳоли сони эса 14 767,1 мингга етган (2018 йил январь-март ойларига нисбатан 1 фоиз юқори). Бунда расмий ижтимоий сектордаги бандлик 5 412,1 минг кишини ташкил қилади. Мазкур кўрсаткич ижтимоий соҳада банд бўлганлар (92,2 мингга), шунингдек, патентга эга юридик шахс бўлмаган тадбиркорлар (76,9 мингга) ортиши ҳисобига 176,3 мингга (3,4 фоизга) кўпайган.
 
Норасмий сектордаги бандлик эса ўтган йилги кўрсаткич билан бир хилда қолган – 7 963,9 минг киши. Бунда вақтинчалик бир марталик ва мавсумий ишларни бажарувчилар сони (41,9 мингга) ошгани кузатилган, меҳнат шартномаларисиз ишлаётганлар ва махсус рухсатномасиз тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётганлар сони эса умумий олганда бироз (3,6 мингга)  камайган.
 
Ижтимоий фаол бўлмган аҳоли сони ҳомиладорлик ва туғиш таътилидаги ёки 2 ёшгача бўлган фарзандлар қаровидаги аёллар (50,3 минг) ортиши ҳисобига, гарчи ўз хоҳишига кўра банд бўлмаган шахслар (8,7 мингга) бироз камайган бўлса-да, 4,186,8 минг кишини (1 фоизга кўпайган) ташкил этди.   
 
Текширув натижалари чет элга ишга кетганлар сони бирмунча камайганлигини (19,4 минг) ва 2 365,4 минг кишини ташкил этганлигини кўрсатди.
 
Бундан ташқари, 2019 йилнинг январь-март ойларида меҳнат органларига 173 265 шахс (улардан 61 880 нафари 16-30 ёшдашилар) мурожаат қилган. Мурожаатчиларнинг 61 983 нафари ишга жойлаштирилган, 49 016 нафари жамоат ишларига жалб этилган, 6 977 нафари касбий тайёрловга йўналтирилган, 3 863 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланган. 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *